Бизнес клубга рахбар ишга қабул қиламиз.
1. Номзодга қўйиладиган талаблар:
Тошкент шахрида истиқомат қилиши, Рус тилини билиши, Компьютердан эркин фойдалана олиши, Microsoft Word ва Exel программаларини мукаммал билиши керак. Бошқарувда 2 йиллик тажрибага эга бўлиши керак.
2. Иш вазифалари
2.1. Бизнес клуб директори клубда бўлаётган ҳар бир жараёнларни кузатиб боради.
2.2. Бизнес клуб директори клубда умумий активлигини ошириш ва клуб аъзоларини бир-бирига бўлган муносабатларини янада яхшилаш учун, қўшимча қизиқарли маълумотлар бериб боради.
2.3. Ҳар бир вазифани тўлиқ бажарилишини назоратчи билан тўлиқ назорат қилади.
2.4. Клубда бўладиган ҳар бир ташкилий ишларни, стратегия бўйича олиб борилишини назорат қилади( Клуб стратегиясини ҳимоя қилади). Назоратчи билан биргаликда.
2.5. Бизнес клуб барча жараёнларида ишлатиладиган пулларни тўғри ишлатишни назорат қилади.
2.6. Бизнес клуб барча харажатларини олдиндан корхона таъсисчидан тасдиқлатиб олади.
2.7. Раҳбарлар ва ҳодимлар тренингларни режалари ва ташкилий масалалари борасидаги таклифларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.
2.8. Раҳбарлар ва ҳодимлар тренингларга таклиф қилинадиган спикерлар борасидаги таклифларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.
2.9. Стратегик вазифа ғолиблари ва рағбатлантирилган клуб аъзоларига совғалар беради.
2.10. Бизнес клуб аъзолари активлик даражаси ҳисоботларини текшириб боради. Назоратчи билан бирга. Клубда пассивлик қилаётган клуб аъзоларига қўшимча вазифалар топширади ёки вазифалардан озод этади.
2.11. Бизнес клубга янги бизнесменларни жалб қилиш бўйича таклифлар беради. Клубдаги жуда пассив бўлаётган, қоидаларга итоат қилмай, клуб қадриятларини хурмат қилмаган ва ўзгаришни хохламаган клуб аъзоларини клубдан чиқариш бўйича таклифлар беради.
2.12. Бизнес клубда маълум бир муҳим ишларни ҳал қилишда сўровномалар ўтказади. Назоратчи билан бирга.
2.13. Вазиятлардан келиб чиққан холда тўғридан тўғри клуб аъзоларига турли соҳалар бўйича топшириқлар бериб боради.
2.14. Назоратчилар томонидан тайёрланадиган ҳисоботларни текшириб анализ қилиб боради.
3. Мажбуриятлари
3.1. Бизнес клуб директори ўз фаолиятини самимият билан, сидқидилдан бажариши лозим.
3.2. Бизнес клуб директори оммавий одоб аҳлоқ муомула этика қоидаларига риоя қилиши керак.
3.3. Бизнес клуб директори клубга оид мавзуларда клуб аъзолари билан алоҳида личкада гаплашиши мумкин емас. (жамоавий бирдамликни сақлаш учун)
3.4. Бизнес клуб директори клубда олиб бораётган бошқарув сиёсати клуб коида ва қадриятларига мос равишда бўлиши лозим.
3.5. Бизнес клуб директори клуб аъзолари орасидаги зиддиятни пайдо бўлишини кўра билиши ва уни дарҳол бартараф қилиши зарур.
3.6. Бизнес клуб қоидалари бузлганлиги ва клуб аъзолари томонидан ахлоқий қоидалар бузилган холатларни кўрганида дархол чора кўриши керак.
3.7. Бизнес клуб директори клубда вазифалар бажарилишида боҳоналар (форточкалар) қилинганида янги қоидалар чиқариш ҳуқуқига эга.
3.8. Бизнес клуб директори клубда мавхум ёки зиддиятли вазиятларда кескин қарор чиқармаслиги керак. Клубда мавхум ёки бахсли вазиятларда клуб комиссия аъзолари ёрдамида масалани ечиши зарур.
3.9. Бизнес клуб фаолиятида ўз содир этган ҳато ва камчиликларни дарҳол корхона таъсисчига етказиб, уни бартараф қилиш учун керакли чора тадбирлар кўриши зарур.
3.10. Бизнес клуб директори барча ўз ваколатига кирмаган масалаларни клуб таъсисчилари билан маслаҳат қилиши зарур.
3.11. Бизнес клуб рахбари клубда рахбарлик фаолиятини тугатишидан аввал ўз ваколатидаги вазифалар ва барча маълумотларни тегишли тартибда янги номзодга тўлалигича тушинтириб топшириб кетиши талаб этилади.
4. Номзод клубдан нимиа олади.
4.1. Кўп йиллик тажрибали устоздап хаётий ва бизнесга доир билимларни ўрганиш;
4.2. Ташкил қилинадиган хар хил оқибат куни, нонушта, Зум дарслари, спикерлар ўтадиган дарсларда ғоявий фикрлаш, дам олиш ва бошқа тадбирларда клуб хисобидан доимий қатнашиш;
4.3. Хар хил йўналишда фаолият олиб борадиган 50 га яқин бизнесменлардан хаётий ва бизнесга доир тажрибаларини ўрганасиз.
4.4. Нетворкинг. Хаётда кузатилиши мумкин бўлган бази муаммоларга кўпчиликдан ечим топасиз.
4.5. Тизимли ва режали хаётни ўрганасиз.
4.6. Бизнесменлардек фикрлашни ўрганасиз;
4.7. Келажакда ўз бизнесингизни ташкил қилмоқчи бўлсангиз бизнес клубдан олган бебахо билимлар сизда шаклланган бўлади.