Матбуот котиби

16 Июня

Партнерские Вакансии

Город:

Ташкент

Занятость:

Полная занятость

Компания "TASHKENT INTERNATIONAL UNIVERSITY"

???? Жойлашуви: Тошкент шаҳри
???? Муассаса: Tashkent International University (TIU)
???? Бандлик тури: Тўлиқ иш вақти
???? Иш вақти: Душанба — Жума, соат 09:00 дан 18:00 гача

TIU ҳақида

Tashkent International University (TIU) — Ўзбекистонда халқаро таълим стандартларини татбиқ этиб, талабаларни илҳомлантириш ва замонавий билим беришга қаратилган университетдир.
Бизнинг миссиямиз — илмий салоҳият, инновация ва ижодни бирлаштирган илҳом манбаи бўлиш.

Лавозимнинг мақсади

Матбуот котиби — бу шунчаки ахборот тарқатувчи эмас, балки университетнинг овози ва юзи.
У TIU қадриятларини жамоатчиликка етказади, университет имижини шакллантиради ва ёшларни илҳомлантиради.

“Агар сўз қудратига, ахборот таъсирига ишонсангиз — биз билан бирга келажакни ёзинг!”

Асосий вазифалар:

  • Университетнинг ахборот сиёсати ва коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
  • Университет ҳаёти ҳақидаги ахборотларни ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва веб-сайт орқали ёритиш;
  • Матбуот баёнотлари, интервьюлар, мақолалар ва расмий ахборот материалларини тайёрлаш;
  • Расмий тадбирлар, конференциялар ва ташрифларни медиа майдонда ёритиш;
  • Журналистлар, блогерлар ва медиа ҳамкорлар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва ривожлантириш;
  • Ахборот муҳитини таҳлил қилиш, медиа мониторинг ўтказиш ва раҳбарият учун ҳисобот тайёрлаш;
  • Ички медиа жамоаси билан ҳамкорликда креатив контент ишлаб чиқиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
  • Университет брендини кучайтиришга қаратилган ижодий ғояларни илгари суриш.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • Олий маълумот (журналистика, PR, оммавий коммуникациялар ёки филология йўналишларида устувор);
  • Матбуот хизмати, PR ёки журналистика соҳасида камида 2–3 йиллик иш тажрибаси;
  • Ўзбек, рус ва инглиз тилларида аъло даражада ёзма ва оғзаки саводхонлик;
  • Ахборот материалларини ёзиш, таҳрирлаш ва таъсирли услубда баён этиш қобилияти;
  • Медиа, ижтимоий тармоқлар ва рақамли коммуникация усулларини яхши билиш;
  • Фото ва видео контент ишлаб чиқиш жараёнларини тушуниш, жамоа билан ҳамкорлик қилиш кўникмаси;
  • Жамоада ишлай олиш, ташаббускорлик ва юқори масъулият ҳисси.

TIUда сизни нима кутмоқда:

???? Замонавий медиа муҳит:
TIU’да илғор ускуналар билан жиҳозланган видеостудия ва профессионал медиа жамоа (фотограф, видеограф, монтажчи ва дизайнерлар) фаолият юритади.

???? Профессионал муҳит ва имкониятлар:
Ривожланишга қаратилган жамоа, замонавий иш шароити ва илҳом бағишловчи муҳит.

???? Расмий кафолатлар:
Меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш, ижтимоий кафолатлар, иш ҳақи тўланадиган йиллик меҳнат таътили ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик таътили.

???? Жойлашув:
Юнусобод тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 7 уй. Мўлжал: Минор масжиди, Бодомзор метро бекати

Мурожаат тартиби:

Номзодлар ўзининг резюмеси ва қисқача мотивацион хати билан биргаликда
???? @tiu_hr телеграм профили орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Аризаларда оммавий коммуникациядаги амалий тажриба, ёзма нутқ услуби ва ахборот кампанияларида иштирок мисолларига алоҳида эътибор берилади.

???? “Join TIU Media Team — become the voice of Tashkent International University!”

Вакансия размещена в отрасли

Издательство / СМИ: