Операционист (директор ўринбосари) – қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича
17 Ноября 2025
Город:
Ташкент
Занятость:
Полная занятость
Опыт:
Более 6 лет
Компания "GTG OPERATION"
Global Textile Group - Марказий Осиё ва МДҲдаги етакчи пахта-тўқимачилик кластери бўлиб, пахта етиштиришдан тортиб тайёр трикотаж маҳсулотларигача бўлган бутун ишлаб чиқариш жараёнини қамраб олади.
Қишлоқ хўжалиги техникаси фаолиятини самарали ташкил этиш ва иш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича операционист.
Вазифалар:
- Техника ва механизаторлар ишини кунлик режа асосида ташкил этиш, бажарилишини назорат қилиш;
- Ҳар бир иш жараёни бўйича оператив маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва директорга тақдим этиш;
- Механизаторлар, усталар ва участкалар фаолиятини мувофиқлаштириш, иш тақсимотини таъминлаш;
- Техника паркининг тайёр ҳолатини (сервис, таъмир, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар) мунтазам назорат қилиш;
- ГСМ сарфи, таъмир ва эксплуатация харажатлари бўйича ҳисобот ва таҳлил юритиш;
- Иш жадваллари, сменалар ва навбатчилик тизимини ташкил этиш;
- Ходимларнинг иш интизоми, вақтда келиш ва иш самарадорлигини назорат қилиш;
- Техника ҳаракати, жойлашуви ва фойдаланиш самарадорлигини кузатиб бориш (GPS ёки журнал орқали);
- Ҳар кунлик оператив йиғилишлар учун маълумот тайёрлаш ва натижаларни таҳлил қилиш;
- Мавсумий ишлар (эксказия, экиш, йиғим-терим) учун ресурсларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш;
- Хизмат ёзишмалари, жадваллар ва ҳисобот ҳужжатларини тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш;
- Директор кўрсатмалари ижросини таъминлаш ва назорат қилиш.
Талаблар:
- Олий ёки ўрта-махсус маълумот (техника, аграр ёки муҳандислик йўналишида бўлса афзал);
- Қишлоқ хўжалиги, техника хизмати ёки логистика соҳасида 6 йилдан кам бўлмаган тажриба;
- Машина-трактор парки (МТП) фаолияти ва иш жараёнларини билиш;
- Иш режалаштириш ва техника ҳаракатини назорат қилиш кўникмалари;
- ГСМ ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш қобилияти;
- Microsoft Excel, Word, Google Sheets, 1C дастурларидан фойдалана олиш;
- Масъулиятли, интизомли ва ташкилотчилик қобилияти юқори бўлиш;
- “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши афзал.
Шартлар:
- Иш ҳақини ўз вақтида тўлаш (якка тартибда муҳокама қилинади);
- Касбий ўсиш ва таълим олиш имкониятлари;
- Ривожланиш истиқболларига эга барқарор компанияда ишлаш;
- ЎзР МКга мувофиқ ишга жойлаштириш;
- Тушлик иш берувчи ҳисобидан;
- Аҳил жамоа ва қулай офис;
- Маош — суҳбат натижасига кўра белгиланади.
Зарегистрируйтесь или войдите, чтобы открыть контакты работодателя
Прикрепите резюме для отклика
Уже с нами?
Войдите, чтобы отправить резюме
13 Ноября
Директор магазина (Самаркандская область, МСГ Ботир Зокиров, ул. Заргантепа, дом 84S)
Самарканд
Компания "Xalq Retail" OLMA – высокопрофессиональная команда и мы ищем «наших» среди лучших! OLMA – это возможность построить свою...
13 Ноября
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш бўйича мутахассис
Ташкент
Компания "ARIF GROUP UNITED" Oylik maosh suhbat davomida kelishiladi (tajribaga qarab) !!! Вазифалар: • Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш...
31 Октября
Директор на производство (кондитерское изделие)( ALMERRO GROUP ООО )
Ташкент
Компания "ALMERRO GROUP ООО" Обязанности: Проводить работу по увеличению объемов и прибыли производства. Обеспечение эффективности...
30 Октября
Директор предприятия производственного
Ташкент
Компания "AZN" Требования: высшее образование дисциплина коммуникабельность ответственность к работе умение грамотно руководить...
01 Ноября
Ташкент
Компания "Railand Retail" Вдохновляй, управляй, достигай: стань директором компании Railand Retail! Ты чувствуешь в себе драйв лидера и...
Вакансия размещена в отрасли